QORAKULDON.UZ

2022 ЙИЛ 30 АПРЕЛЬ КУНИ КОРХОНА ХОДИМЛАРИ “МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ – ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ФАОЛ ҚАТНАШГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ФОТОЛАВҲАЛАР

2022 йил 30 апрель куни корхонанинг фаол ва ташаббускор меҳнат жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 апрелдаги 199-Фармойиши асосида маҳаллалар ва хонадонлар озодалигига ҳисса қўшиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол қатнашган.

Бугун эрта тонгдан жамият ходимлари ташкилотга қарашли барча ҳудудларда ҳашар уюштирдилар. Хусусан, корхона худудида тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Кўча ва гулзорлар бегона ўтлардан тозаланди, дарахтлар оқланди.

ЖАМИЯТНИНГ ФОТОЛАВҲАЛАР