ЖАМИЯТ ҲАҚИДА
Жамият тўлиқ номи
“QORAKULDONMAHSULOTLARI” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 200800, Бухоро вилояти, Қоракул тумани, Дустлик маҳалласи, Тинчлик кўчаси, 45-уй
Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Қоракулдонмаҳсулотлари” давлат корхонаси негизида “Қоракулдонмаҳсулотлари” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.2015 йил – “QORAKULDONMAHSULOTLARI” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
– ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
– омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш.
Устав фонди
Жамият устав фонди 600 000 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 200 сўм бўлган 3 000 000 дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
Ташкилий тузилмаси Жамият юқори бошкарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши. Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият ижроия органи, Бошқарув раиси.Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.
Инфратузилма
Жамият ер майдони 11,58 гектарни ташкил килади. Жамият ҳудудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта-ем цехи ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд ҳамда жамиятда “Янгибозор” дон қабул қилиш маскани, “Тошкент” дон қабул қилиш маскани, “Жумабозор” дон қабул қилиш шахобчаси, “Яккатут” дон қабул қилиш шахобчаси ва “Гулистон” дон қабул қилиш шахобчаси мавжуд.